Футбол бўйича Евро—2024 саралашидан ўрин олган Бельгия ва Швеция ўртасидаги баҳс (1:1) Брюсселда икки нафар мухлис отиб кетилгани сабабли тўхтатилди.
Брюсселда швециялик икки нафар мухлис отиб кетилди. Шунингдек, яна бир киши жароҳат олди.
Het Laatste Nieuws хабарига кўра, ушбу хабарни эшитгандан сўнг швециялик футболчилар иккинчи бўлимда майдонга тушишдан бош тортган. Бельгия терма жамоаси эса уларни қўллаб-қувватлаган. Натижада, учрашув қолдирилди.
Маълум бўлишича, икки нафар мухлиснинг қотили ИШИД аъзоси Слаем С. исмли шахс бўлган. Қотил ушбу жиноятни содир этганидан сўнг дарҳол ижтимоий тармоқларга видео жойлаган. Слаем С. АҚШда ўлдирилган 6 ёшли бола учун қасос олганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)