Италиялик футболчи Леонардо Бонуччи собиқ жамоадоши Николо Фажоли туфайли дисквалификация қилиниши мумкин.
Аввалроқ, “Ювентус” ярим ҳимоячиси Фажоли тотализатор билан боғлиқ қоидаларни бузганини тан олганди. Николо 3 йилга футболдан четлатилиши ва 25 минг евро жаримага тортилиши мумкин.
Фажолининг телефонини текшириш вақтида полиция “Ювентус”нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда “Берлин Унион” сафида тўп сураётган Леонардо Бонуччи ҳам бу ишдан хабардор бўлганини аниқлади, дея хабар беради La Repubblica.
Футболчилар бундай воқеалар содир бўлса, дарҳол Италия федерал прокуратурасига маълум қилиши лозим. Бонуччи эса бундай қилмаган. Шу сабабли 36 ёшли футболчи камида 6 ойга футболдан четлатиши мумкин.
Изоҳ (0)