Брюсселда Швециянинг икки фуқароси Бельгия терма жамоасига қарши ўйин кунида отиб кетилди.
Associated Press нашри хабар беришича, 16-октябрь куни кечаси Бельгия пойтахти марказида Швеция терма жамоасининг икки мухлиси отиб кетилган. Яна бир киши жароҳатланган.
Бу вақтда эса Бельгия ва Швеция терма жамоалари воқеа содир бўлган жойдан 5 км узоқликда — “Қирол Бодуэн” стадионида ўйин ўтказаётган эди. Икки мухлис айнан ўйин учун келгани ёки йўқлиги борасида маълумотлар йўқ. Гумонланувчи воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган, ҳозирда полиция уни қидирмоқда.
Laatste Nieuws’нинг маълум қилишича, улар ҳақиқатан ҳам Швеция терма жамоасининг мухлислари.
Бельгия ва Швеция ўртасидаги ўйин биринчи бўлимдан сўнг (1:1) тўхтатиб қўйилди. Стадиондаги 35 минг мухлис ташқарига чиқарилмаяпти. Ўйинни давом эттириш таклифи ҳам берилган, бироқ бу футболчилар учун жуда салбий таъсир кўрсатиши ҳисобга олиниб, бу таклиф рад этилган.
Изоҳ (0)