Хорватиялик футболчи Лука Модрич “Реал”ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда.
Жорий мавсумда 37 ёшли футболчи атиги 4 марта асосий таркибда майдонга тушди. Ўйинларнинг 66 фоизини захира ўриндиғида бошлаган.
Relevo нашрининг хабарига кўра, баҳорда “Реал” билан шартномани узайтирган Модричга асосий таркибдан жой ваъда қилинган. Бироқ, ҳозир Лука “Реал” сафида майдонда ўтказилган вақтлар бўйича 15-ўринда турибди.
Терма жамоалар ўйинларидан сўнг Модрич келажаги борасида бир қарорга келади. Хорватиялик футболчи ноябрь ойидаги ўйинларда асосий таркибда майдонга тушмаса, раҳбариятдан январь ойида уни сотиб юборишини сўрайди.
Ҳозирда хавбек атрофидаги вазиятни MLS ва Осиё лигаси клублари кузатиб бормоқда. Шунингдек, Лука кам ўйин амалиёти эвазига ҳам “Реал”да қолиши мумкин.
Модричнинг мадридликлар билан шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)