Жиззах шаҳрида тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштирган сотувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “М.М.” МЧЖ дўкон сотувчиси I.С. 230 миллион сўмлик қурилиш материалларини нақд пулга сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Олтинсой ва Термиз туманларида 11 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланганди. Шунингдек, Сурхондарё ва Фарғонада оилавий корхоналар раҳбарлари 1,2 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредитларни талон-торож қилгани тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)