• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда сентябр ойида кўчмас мулк савдоси ва ижараси қандай ўзгаргани маълум бўлди

    Ўзбекистонда сентябр ойида кўчмас мулк бозори бир оз қисқарган бўлиб, фақат Самарқанд вилоятида ўртача фаолликни сақлаб қолишга эришилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази навбатдаги шарҳида сўз боради.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, сентябр ойида кўчмас мулк савдоси 17 фоизга камайган, олди-сотди битимлари сони бир ой олдинги 28 мингтага нисбатан 23 мингтани ташкил этган.

    Энг юқори пасайиш Навоий вилоятида 32 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳрида 24 фоиз қайд этилган. Кўчмас мулк бозорида ўртача фаолликни сақлаб қолган ҳудудлар Самарқанд вилояти бўлиб, бу ерда ой давомида сотувлар 7,4 фоизга ошган.

    Январь—сентябр ойларида республикада кўчмас мулкни сотиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,4 фоизга ўсган, бу атиги 324 та битимга кўп. Ҳудудлар кесимида йил давомида сотувлар Самарқанд вилоятида 52 фоизга, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида 30 ва 29 фоизга ўсган.

    Таъкидланишича, Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг қарийб 50 фоизи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.

    Тошкентда уй-жой ижараси бозоридаги вазият

    Сентябр ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи август ойидаги 8,9 долларга нисбатан 2,2 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 9,1 долларни ташкил этган.

    Уй-жой ижараси учун энг юқори нархлар пойтахтнинг учта туманида – Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида квадрат метри учун 11 доллардан ошади.

    Энг паст кўрсаткичлар Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида бир квадрат метр учун 7,4 дан 5,8 долларгача.

    Шу билан бирга, ижара нархининг энг юқори ўсиш суръатлари пойтахтнинг Сергели ва Олмазор туманларида мос равишда 6,5 фоиз ва 6,4 фоизга ҳамда Бектемир туманида 5 фоизга ошгани қайд этилган. Бир ой ичида Миробод, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ижара нархи 1,6 фоиздан 3,5 фоизгача арзонлашган.

    Иккиламчи кўчмас мулк бозори

    Сентябр ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўртача ўсиши бир квадрат метр учун 2,9 фоизга ошган, ўтган йилнинг сентябр ойидан буён уй-жой нархи 22,3 фоизга ошган.

    Хусусан, Тошкент шаҳрида сентябр ойида иккиламчи уй-жой нархи 1,3 фоизга ошган. Энг юқори ўсиш Шайхонтоҳур — 1,8 фоиз, Миробод — 2,3 фоиз ва Яккасарой — 3,9 фоиз туманларида қайд этилган. Ўтган йилнинг сентябр ойига нисбатан пойтахтда ўртача уй-жой нархи 29,1 фоизга ошган.

    Аввалроқ президент қарори билан кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк бўйича битимлар мулкдорнинг қарздорлиги йўқлиги текширилгандан кейин тасдиқланиши, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан фаолиятини амалга ошириш жараёнида тегишли мулкдорларнинг ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига қўшимча ваколатлар берилиши ҳақида хабар берилган эди. 

    12.10.2023, 12:13   Изоҳ (0)   9326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда нотурар жойни расмийлаштиришдан аввал яшовчиларни рўйхатдан чиқариш талаб этилади

    06.09.2023, 12:40

    Тошкентнинг қайси туманларида квартира ижараси нархи арзонроқ экани маълум бўлди

    12.09.2023, 09:40

    Ўзбекистонда тўққиз ойда қанча кўп қаватли уй қурилгани маълум қилинди 

    06.10.2023, 11:04

    Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши прогнозини яхшилади

    12.10.2023, 10:00

    2022 йилда электр энергияси ишлаб чиқаришда асосан қандай манбалардан фойдаланилган?

    10.10.2023, 11:08

    Ўзбекистон илк бор 4,25 трлн сўмлик яшил суверен халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди

    06.10.2023, 10:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.