Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 3-октябрь, сешанба куни давом эттирилмоқда.
Бокс бўйича Rio—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов ғалабали юришини давом эттирмоқда.
-51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Ҳасанбой чорак финалда покистонлик Зоҳайб Рашидни мусобақадан чиқариб юборди. Ушбу натижа орқали Дўстматов мусобақа медалини нақд қилди. Энди у финал учун япониялик Томоя Цубоига қарши жанг қилади.
Ўзбекистонлик боксчи мусобақадаги илк жангида жанубий кореялик Цехеонг Жога қарши рингга кўтарилиб, 2-раундда муддатидан аввал ғалаба қозонганди. Иккинчи жангда эса қозоғистонлик Сакен Бибоссинов устидан зафар қучганди.
Изоҳ (0)