Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 3-октябрь, сешанба куни давом эттирилмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Нигина Ўктамова ярим финал жангини ўтказди.
КХДР вакили Чолми Панг билан баҳс олиб борган -54 кг вазн тоифасидаги Ўктамова имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё ўйинларини бронза медали ҳамда Париж—2024 Олимпиадасининг йўлланмаси билан якунлади.
Изоҳ (0)