Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг Саноатни ривожлантириш қўмитаси “Кўмир ва лигнит экспортини тартибга солишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди.
Лойиҳага кўра, Қозоғистон ҳудудидан олти ой муддатга автомобиль транспортида тош кўмир, кўмирдан олинган брикетлар, гранулалар ва шунга ўхшаш қаттиқ ёнилғилар, агломерацияланмаган тош кўмирлар, лигнит олиб чиқиш тақиқланади.
Тегишли тақиқ аҳоли ва коммунал соҳани кўмир билан таъминлаш, шунингдек, иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мамлакатнинг энергия хавфсизлигини сақлаш мақсадида жорий этилган.
Изоҳ (0)