Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12305.17
    • RUB 131.98
    • EUR 13278.51
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      -1°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Фарғонада туман бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ЙТҲга учраб, шифохонага ётқизилди

    3 октябр, 13:14 14961

    Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи прокурор топшириғи билан дам олиш куни пахта даласига юборилиб, қайтишда ЙТҲга учрагани айтилмоқда. Айни пайтда масъул шифохонада, оғир аҳволда қолмоқда. 

    Фото: Шарифа Мурод

    “Дарё” мазкур хабарга аниқлик киритиш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов билан боғланди. 

    Вазирлик вакили ЙТҲ ҳақидаги хабар ва ходимнинг шифохонада эканини тасдиқлади. 

    Фото: Шарифа Мурод
    Дам олиш куни иш билан кўчага чиққанми ёки бошқа сабабми, буниси ҳозирча бизга қоронғи. Бу маълумот ўрганилмоқда. Тез орада аниқланган ҳолат бўйича маълумот берамиз, — деди вазирлик ахборот хизмати раҳбари. 

    Facebook фойдаланувчиси, журналист Шарифа Муроднинг “Дарё”га қўшимча қилишича, Учкўприк тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи мажбурий меҳнат қурбони бўлиши мумкин.

    Фото: Шарифа Мурод
    Якшанба, 1-октябр дам олиш куни Фарғона вилоятидан пахта масаласида Учкўприкка бириктирилган прокурорнинг топшириғи билан у Меҳнатобод ҳудудига пахтага чиққан одамлар ҳақида маълумот йиққани борган бўлган. Қайтишда аварияга учраган. Айни пайтда шифохонада аҳволи оғир. Унинг қандли диабет касаллиги бўлгани учун операция ҳам қилишолмаётган экан, — дейди журналист.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    Эслатиб ўтамиз, АҚШда жойлашган 300 дан ортиқ корхона ва ташкилотлардан иборат Cotton Campaign коалицияси 2009 йилда ўзбек пахтасини бойкот қилиш ташаббуси билан чиққанди. Коалиция ўша вақтда Ўзбекистон ҳукумати “1 миллиондан ортиқ болалар ва катталарни, жумладан, тиббиёт ходимлари, бюджет ходимлари ва талабаларни ҳар йили терим мавсумида пахта теримига мажбурлагани”ни айтган эди. 

    Cotton Campaign ҳамкори бўлган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон форуми 2021 йилда аҳоли пахта йиғим-терими даврида ҳукумат томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилинмагани ҳақида эълон қилганидан сўнг, бойкот якунланди. 2022 йилнинг март ойида Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган глобал бойкотни бекор қилди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Мавзуга доир

    Мажбурий меҳнат тақиқланган ва унга йўл қўйилмайди – Сенат фуқаролар пахта йиғим-теримига мажбурий жалб этилаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    27.09.2022, 10:27

    Қашқадарёда ўқувчилар пахта теримига жалб қилингани айтилди

    21 сентябр, 17:25

    Хоразмда мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилинди

    3 октябр, 10:40
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда кузатилаётган совуқ ҳаво аномал даражага ўтадими? Иқлимшунос жавоб берди

    Бугун, 00:05

    Ўзбекистон аэропортларида айрим парвозлар жадвали ўзгартирилди

    Кеча, 23:50

    Наманганда йигит ўз уйидан машинани яширинча олиб қочгани аниқланди (видео)

    Кеча, 23:30

    АҚШ Яқин Шарқда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича чақириқларни қўллаб-қувватламади

    Кеча, 23:15

    “Шу ишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам бор” — Бандихон ҳокими боқимандалик ҳақида 

    Кеча, 23:05

    Ўзбекистонлик 400 нафар ҳамшира Германия клиникаларида ишлаш учун юборилади

    Кеча, 23:00

    Ёқиб юборилган шайтон, рейдда ҳалок бўлган фаластинликлар, фирибгарликда айбланаётган собиқ президент — 8 декабрь суратлари

    Кеча, 22:45

    Португалия президенти ҳукуматни истеъфога чиқарди

    Кеча, 22:42

    Гутерриш: “ҲАМАСнинг шафқатсизлиги барча фаластинликларни жазолаш учун асос эмас”

    Кеча, 22:30

    Йил бошидан буён 94 нафар журналист ўлдирилди, 400 га яқини қамоқда

    Кеча, 22:22

    Тавсия этамиз

    Ёқиб юборилган шайтон, рейдда ҳалок бўлган фаластинликлар, фирибгарликда айбланаётган собиқ президент — 8 декабрь суратлари

    22:00 / 08.12.2023

    Руҳий хаста ота-онасига қараётган бемор йигит халқдан ёрдам сўрамоқда (видео)

    11:00 / 08.12.2023

    Полиция отиб ўлдирган талаба қиз, АҚШ-Мексика чегарасидаги мигрантлар, Даккадаги тирбандлик — 7 декабрь суратлари

    23:00 / 07.12.2023

    Қаршида тирик қизалоқ ўликлар рўйхатига тушиб қолди. Адлиянинг вилоятдаги масъуллари бунга ФҲДЁ ходимлари айбдор демоқда

    13:00 / 07.12.2023
    Daryo

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.