Шавкат Мирзиёев Қатарга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Шайх Ҳамад номидаги халқаро аеропортда олий мартабали меҳмонни Қатар ташқи ишлар давлат вазири Муҳаммад ибн Абдулазиз ал-Ҳулайфий ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Бугун Доҳада мамлакат етакчиси Амир шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Соний билан музокара ўтказди. Унда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори, стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга қатъий интилиш билдирилди.
Музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Шунингдек, президент “Экспо Доҳа — 2023” бутунжаҳон кўргазмасининг очилишида иштирок этди ва бошқа таклиф этилган етакчилар билан биргаликда кўргазмани кўздан кечирди. Ташриф чоғида давлатимиз раҳбари Қатарнинг йирик инвесторлари билан қатор учрашувлар ҳам ўтказди.
Изоҳ (0)