Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 12 ёшли бола қутургандан вафот этди. Маълумотни санитария-эпидемиология назорати маркази тасдиқлади. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Эпидемиологлар маълумотига кўра, боланинг ўлими шифохонага тушганидан икки кун ўтиб, 22-сентябр куни содир бўлган.
“Бола Ўш шаҳри яшайди, ёзги таътил пайтида у бобоси ва бувиси билан Ўзган туманида бўлган. Июль ойи охирида уни далада ит тишлаб олган, бу ҳақда шифокорларга мурожаат қилишмаган. Улар фақат тишлаган жойни даволашган. Клиник аломатлар бир ярим ойдан кейин пайдо бўлган ва аллақачон кеч бўлган”, — деди Ўш санитария-эпидемиология санитария маркази.
Шифокорлар ит тишлагандан кейин дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклигини эслатди. Бу жабрланувчининг ҳаётини сақлаб қолади.
Изоҳ (0)