• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    Бугундан (1-октябрь) кучга кирган бизнес учун янги энерготарифлар доирасида газ заправкаларида бир куб метр метан 3250 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров Telegram­ каналида пост қолдирди.

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонда 1-октябрдан бошлаб юридик шахслар учун бир метр куб табиий газ нархи 660 сўмдан 1500 сўмгача оширилди. Ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда бир куб метр учун 3250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилиши белгиланди. Бу ҳолат 2024 йилнинг 1 апрелигача давом этади.

    Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, шу пайтгача давлат томонидан газ заправкаларига бир метр куб газ 1500 сўмдан сотилган. Эндиликда бу нарх 1800 сўмга оширилди.

    Ҳозиргача заправкаларда сотилаётган 1 куб метр газ нархи 2800 сўм атрофида эди. 1-октябрдан эса  бу нарх 3250 сўмгача оширилгани айтилмоқда.

    Отабек Бакировнинг ёзишича, республикада Аи-92 бензинининг нархи ҳам кўтарилган.

    “Бензин савдоси билан шуғулланадиган АЁҚШларда юқори октанли, яъни 92 ва ундан юқори типдаги бензин ҳам 8-10 фоизга қимматлаган. Норасмий манбалар бу ҳолатни Россиянинг бензин экспортига ўрнатган чекловлари билан боғлашмоқда. “Ўзбекнефтегаз” шохобчаларида ўтган ҳафталаргача 9200 сўмдан сотилган Аи-92 энди 10200 сўмдан сотилмоқда. Сал аввалроқ 16 августгача худди шу маркадаги бензин 8600 сўмдан, март ойидан 2 августгача эса 7500 сўмдан (гўёки акция тариқасида) сотилган. Яъни тўлиқ бўлмаган 2 ойда Аи-92 36 фоизга қимматлади. Бошқача айтганда, Россия ўрнатган экспорт чекловлари баҳонасида юзага келган таклиф камайишидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва вертикал монополист устомонлик билан фойдаланмоқда. Антимонополия органимиз эса ҳозирча жим-жит. Аи-95 маркали бензиннинг бир доллардан (12200 сўм) арзонроқ таклифи пойтахтдаям, вилоятлардаям қолгани йўқ”, — деб ёзган иқтисодчи.

    Аввалроқ Ўзбекистон жорий йилнинг 1-октябридан Россиядан газ импорт қилишга тайёр экани хабар қилинганди. Жорий йил 16 июнда тузилган шартномага мувофиқ, 1-октябрдан Россия Ўзбекистонга газ экспорт қилишни бошлайди. Газ олди-сотдиси бўйича шартнома “UzGazTrade” АЖ ва “Газпром экспорт” МЧЖ ўртасида 2 йил муддатга тузилган.

    “Шартнома тўлиқ тижорий шартларда ишлаб чиқилиб, республикамиз истеъмолчиларининг табиий газга бўлган йилдан йилга ошиб бораётган эҳтиёжини қисман қондириш ҳамда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишга қаратилган чора-тадбирлардан биридир. Шартнома доирасида жорий йилнинг 1-октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади”, — дея хабар берган Ўзбекистон Энергетика вазирлиги.

    Аввалроқ “Дарё” мухбирининг мазкур сўровига жавобан Энергетика вазирлиги “Россиядан сотиб олинаётган газ қиш фаслида Ўзбекистон эҳтиёжининг етишмаётган қисмини қоплайди”, дея жавоб қайтарган. Аммо Россия гази неча пулдан сотиб олинаётгани ҳалигача очиқланмаган. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Россияга газ учун қанча тўлашини очиқлай олмаслиги, лекин нархни белгилашда миллий манфаатлардан келиб чиқилганини айтган.

    01.10.2023, 20:20   Изоҳ (0)   26786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    26.09.2023, 17:04

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    26.09.2023, 15:31

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    25.09.2023, 16:56

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    21.09.2023, 20:52

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    15.09.2023, 16:10

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    09.09.2023, 14:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “яшил” электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ойлик рекорд янгиланди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:56

    Россия армияси Харьковдаги вокзалга ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 5 август, 12:39

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбари маслаҳат учрашувига тайёргарликка доир махсус тадбирда қатнашди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:31

    “Аэропортда ёлғиз”: Испанияда ота-она 10 ёшли ўғлини аэропортда қолдириб кетди

    Дунё | 5 август, 12:27

    Голливуд юлдузи Марк Руффало яна Халк ролига қайтади

    Кино | 5 август, 12:22

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликнинг энг буюк спортчиси ким эканини айтди

    Спорт | 5 август, 12:16

    Самарқандда 12 млн долларга янги автовокзал ишга туширилди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.