Украина президенти Владимир Зеленский халқаро мудофаа саноати альянси тузилганини эълон қилди. Бу ҳақда президент Киевда очилган, 30 давлатдан 252 мудофаа компанияси иштирок этаётган Халқаро мудофаа саноати форумида баёнот берди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
“Бугун биз Мудофаа саноати альянси тузилганини эълон қиламиз. Халқаро ҳуқуқни қадрлайдиган ҳамда халқаро ҳуқуқ ва хавфсизликни чинакамига ҳимоя қилиш учун қандай иш олиб боришни биладиган альянс. Мен нафақат Украина ҳақида, балки дунёдаги барча халқларнинг агрессиядан ҳимояланиши ҳақида гапиряпман”, — деди президент.
Зеленскийнинг таъкидлашича, энг кучли мудофаа-саноат мажмуалари қандай бўлиши, уларнинг устувор йўналишлари ва дунёдаги мудофаа стандарти қандай бўлиши айнан Украинада аниқлаб олинган.
Ўз навбатида, Украина ТИВ альянсга аллақачон 19 давлатдан 38 компания қўшилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)