Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида мактаб ўқувчиси бўлган қиз бедарак йўқолди. Вилоят ИИБ уни топишда ёрдам сўради.
Маълум қилинишича, Мирзаобод тумани, “Наврўз” маҳалласи, Наврўз кўчаси 55-уйда яшаган 2007 йил 12 июлда туғилган мактаб ўқувчиси Эгамбердиева Лайло Равшан қизи бедарак йўқолган. Унинг топилишида кўмаклашган фуқаролар шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.
Алоҳида белгилари: бўйи 160-165 см, сочи қора, кўзлари жигарранг, лаби, бурни ва қулоқлари ўртача катталикда. Эгнида яшил рангли аёллар спорт курткаси, пастки қисмида ҳарбийлар кийими кўринишидаги спорт трикоси, оёғида оқ кроссовка бўлган.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралган.
Тел: 102, 99-468-55-65, 99-440-14-86, 78-221-02-82, 67-310-12-02
Изоҳ (0)