• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Украинада мусофирчилик азобини тортганман”. Актёрликни танлаган профессионал ошпаз — Умид Искандаров 43 ёшда (фото, видео) 

    “Фарҳод ва Ширин”, “Зарб” ва “Ҳамроҳ” фильмлардаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Умид Искандаров 25-сентябр куни 43 ёшни қаршилади. Хўш, омадли ижодкорнинг муваффақият сири нимада? Унинг кинода камнамо бўлиб қолишининг сабаблари нима? Келинг, шу каби саволларга қуйида жавоб излаймиз.

    “Участкавойнинг ҳам рўйхатида турганман”

    Умид Искандаров ижодкорлар оиласида дунёга келган. Унинг отаси ҳам ўз даврининг машҳур ижодкорларидан бири бўлган ва узоқ йиллар Ўзбекистон телерадиокомпаниясида фаолият юритган. 

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    — Отам Қурбонали Маҳсудхонзода ўз даврининг машҳур радиобошловчиси бўлган. У 40 йил Ўзбекистон телерадиокомпаниясида фаолият юритган. Овози жуда гўзал бўлган, у ахборотларни шу қадар чиройли ўқирдики, томошабинни мафтун этоларди. Оилада уч ўғил бўлганимиз учун уй ишларида онамга ёрдамлашардик. Отам ўқишимизни назорат қиларди, онам эса уй ишларини ўргатарди. Ҳатто кийим дазмоллашнинг ҳам сир-асрорларини ўргатган. Болалигимда ниҳоятда шўх ва ўйинқароқ бола бўлганман. Ҳатто “участкавой”нинг ҳам рўйхатида турганман. Тарбиям ёмон томонга ўзгарганидан кейин отам рус мактаби бунга акс таъсир этяпти деб ўзбек мактабида таҳсил олишимни истаган, — дейди Умид Искандаров.

    “Отамнинг бошқа оиласи бўлган”

    Актёр болалигида онасига қийин бўлгани, аммо бунинг учун отасидан ранжимаслиги ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    — Болалигимизда ота-онам ажрашиб кетишган. Улар ўртасида қандай муаммо бўлгани менга қоронғи. Отам онам билан ажрашгач, бошқа оила қурган. У оиласидан иккита қиз фарзанди бор.  Онам уч ўғил билан қолган, ўзига яраша қийинчиликлари ҳам бўлган. Аммо отам ҳеч қачон ўғилларига бееътибор бўлмаган. Сингилларимни тан оламан ва уларни яхши кўраман. 
    Отам асли туркистонлик, онам эса самарқандлик бўлган. Болалигимизда отамнинг қариндошларини кўриш учун Қозоғистонга тез-тез бориб турардик. Шу боис отам биздан айро яшаганини ҳеч қачон ҳис қилмаганман. Ҳаётимда отам ҳам онам ҳам мен учун қадрли, — дейди актёр Умид Искандаров.

    “Украинада бош ошпаз бўлганман”

    Одатда актёрлар болаликдан санъатга қизиқишади. Аммо Умид Искандаровда бундай қизиқиш бўлмаган. У актёр бўлишни хаёлига ҳам келтирмаган.

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    — Болаликда кўча ҳаётига қизиқадиган бола бўлганим учун отам ҳунар ўрганишимни ҳам истаган. Мактабни тамомлагач ошпазга шогирд тушиб, соҳа сир-асрорларини ўрганганман. Танишларимнинг маслаҳати билан Украинага ишлашга борганман. Рус тилини билганим учун ишга мослашиб кетишим қийин кечмаган. Олти йил деганда ресторанда бош ошпаз мавқейига ҳам эришганман. Аммо мусофирчиликда яшаш қанчалик қийин эканлигини яхши биламан. Бир куни кинокастинг ҳақида эшитиб қолганман ва шунчаки унда иштирок этиб кўрганман. Энг қизиғи, ролга тасдиқланганман. Аммо қандайдир сабабларга кўра фильмда суратга тушолмай, 25 ёшимда Ўзбекистонга қайтиб келганман, — дейди актёр Умид Искандаров.

    “25 ёшимда институтга кирганман”

    Умид Искандаров ҳамкасбларига нисбатан анча кеч кино оламига кириб келган. Аммо хушбичим йигитнинг маҳорати режиссёрларга маъқул келиб, уни бош ролларга таклиф қилишади.

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    — 25 ёшимда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Телевидение ва радио режиссёрлиги факультетига қабул қилинганман. Учинчи курсдан бошлаб фильмларга таклиф қилишган. 2008 йили  “Қасд” номли фильмда суратга тушганман. Аммо у фильм негадир намойиш этилмаган. Ҳатто интернет тармоқларида ҳам йўқ, — дейди актёр.

    “Ажрашишимнинг асосий сабаби — фарзандсизлик”

    Умид Искандаров 2009 йилдан 2015 йилга қадар сермаҳсул ижод қилади. Унинг нафақат кинолардаги, балки клиплардаги иштироки ҳам томошабинларга манзур бўлади. Ижоди гуллаган вақтда актёр грим устаси Рената Искандарова билан оила қуради. Бир-бирини тушунадиган жуфтликка ҳамма ҳавас қиларди. Афсуски, 2015 йили улар ажрашганини маълум қилишди.

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    — Турмуш қурганидан кейин эркак ҳам, аёл ҳам ота-она бўлишни истайди. Рената ҳам буни орзу қиларди. Фарзандли бўлсак, ҳамма ишимни ташлаб, у билан овора бўламан, кўп фарзандимиз бўлади, дерди. Бўлмади. Биз жуда кўп ҳаракат қилдик. Бормаган жойимиз қолмади. Охири борган жойимизда ҳамма гапни юзимизга айтишди. Иккаланг ҳам соппа-соғсан, шунчаки бир-бирингга тўғри келмайсизлар. Сиз бошқага уйланиб, аёлингиз бошқага турмушга чиқса, фарзандли бўласизлар, дейишди. ЭКУ қилгим келмади, мен бу нарсани тўғри деб билмадим.

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    Орада болалар уйидан бола асраб олишни ҳам режалаштирдик. Шу пайтда отам таҳлил натижаларини билдилар ва меҳрибонлик уйидан оладиган боланинг ота-онаси, насл-насабини билмайсан. Келинга кет демаймиз, рози бўлса, сени яна битта хотинга уйлантириб қўйсин, дедилар. Лекин қайси аёл эрига иккинчи хотин олиб беришга рози бўлади, — дейди актёр.

    “Собиқ аёлимни соғинаман”

    Шунингдек, актёр қандай ҳолларда ўзини ёлғиз ҳис қилиши ҳамда собиқ рафиқасини гоҳида соғиниши ҳақида ҳам гапириб ўтди.

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    — Ишларингизни битириб, уйга келасиз. Диванга ўзингизни ташлайсиз. Кимдир сиздан қорнингиз очдими, деб сўрашини хоҳлайсиз. Ёки шунчаки ўтириб куним қандай ўтгани ҳақида мен билан дилдан суҳбат қурадиган одамни қўмсайман. Шу нарсани қадри ўтади. Агар буни бошимдан ўтказмаганимда, бунақа бўлмасмиди? Айниқса, аёл жуда яхши пазанда бўлган бўлса. Менинг аёлим ошхона қироличаси бўлган. Бир-бир соғинаман, — дейди Умид Искандаров.

    “Мақсадсиз инсонга айланиб қолдим”

    Шахсий ҳаётидаги муаммолар актёрнинг фаолиятига ҳам акс таъсир этади. Ҳатто унинг зарарли одатларга берилгани ва руҳий тушкунликка тушгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалганди.

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    — Эркак кишининг ҳаётида шундай пайтлар ҳам бўлар экан. Маълум вақт зарарли одатларга берилдим. Гап-сўзларга эътибор бермайман, деганингизда ҳам, кўнгилга оғир ботар экан. Рената иккимизнинг таҳлилларимиз ижобий чиққан. Шунчаки, бир-биримизга тўғри келмаймиз. Аммо одамлар буни нотўғри талқин қилишди. Шу боис бир муддат зарарли одатларга берилиб, мақсадсиз инсонга айланиб қолгандим. Ҳозир ҳаммаси жойида, умидимни узмаганман. Ҳаммаси изига тушиб кетишига кўзим етади, — дейди актёр Умид Искандаров.

    “Заррача афсусланганим йўқ”

    Актёр нега киноларда камнамо бўлиб қолгани ва гонорари ҳақидаги саволларга қуйидагича жавоб берган.

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    — 40 ёшдан ошган актёр ва актрисалар ижодда камнамо бўлиб қолишади. Боиси бу ёшда ошиқ ролига ҳам, ота-она ролига ҳам мос келмайди. Чунки ўзбек киносида бош қаҳрамон ролини ижро этиш учун ёш ва чиройли бўлиш керак. Хуллас, ана шундай сабабларга кўра кўп фильмларда суратга тушмаяпман. Кейин аввалгидек кўп фильмлар ҳам суратга олинаётгани йўқ. “101-рейс” фильми уч йил давомида суратга олинди. Аммо бу фильмда суратга тушганимдан заррача афсусланганим йўқ. Кетган вақтга яраша яхши фильм олинди, — дейди актёр Умид Искандаров.

    “Қизиқишим ортиб боряпти”

    Ҳар бир инсоннинг севимли машғулоти бўлганидек, Умид Искандаровнинг ҳам ҳоббилари бор. У машиналарга қизиқади.

    Фото: Instagram / @umidiskandarov

    — Болалигимдан машиналарга, уларнинг тузилишига, янги чиққан моделларига жуда қизиқаман. Орада ташвишлар билан бўлиб бу ҳоббимни бир оз унутган эдим. Аммо энди ўша қизиқишим яна ортиб боряпти. Бўш вақтим бўлиши билан машиналар ҳақидаги кўрсатувларни мазза қилиб томоша қиляпман, — дейди Умид Искандаров.

    26.09.2023, 15:58   Изоҳ (0)   20242
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    25.09.2023, 21:38

    “Гарри Поттер”даги Гермиона — актриса Эмма Уотсон Оксфордга ўқишга кирди 

    25.09.2023, 19:52

    “Яхши ходимга ёлчимадим”. Даврон Кабулов кийим дўкони ёпилгани ҳамда меҳмонхона бизнесини бошлагани ҳақида гапирди (видео)

    25.09.2023, 18:53

    “Миллион”нинг Россиядаги концертида очиқ кийимда саҳнага чиққан Нилуфар Ҳамидова “Ўзбекконцерт” томонидан огоҳлантирилди 

    25.09.2023, 17:01

    Оғир дарддан рақс ёрдамида халос бўлган, бувисининг орзусини рўёбга чиқарган ва тахаллуси билан танилган Дилноза Сафарова 36 ёшда (фото, видео)

    25.09.2023, 10:56

    Instagram: Луиза Расулова Истанбулдан уй олди, Юлдуз Усмонованинг мум ҳайкали очилди, Райҳоннинг “Ҳумо арена”даги концерти қолдирилди

    24.09.2023, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.