Фарғонада мактаб ўқувчиси эҳтиётсизлик сабаб беш ёшли болакайни пневматик қурол билан отиб қўйди. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастури хабар берди.
![](/static/2023/05/Fozilbek/photo_2023-09-26_08-37-14.jpg)
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Карнайчи” маҳалласида юз берган. Аниқланишича, Абдуллоҳ исмли 5 ёшли бола воқеа содир бўлган куни дадасини овқатланишга чақириш учун унинг олдига боради. Дадаси уйининг ёнидаги чорва моллари парвариш қилиш хўжалигида ишлаган.
Абдуллоҳнинг онасининг сўзларига кўра, гумонланувчи мактабнинг 7 ёки 8-синф ўқувчиси бўлган.
“Пневматик қуролнинг ўқи чап ўпкадан ўтиб, юракнинг чап қоринчасига кириб қолган. Юракни тўлиқ тўхтатган ҳолда, ўқни олиб ташладик. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши”, — дейди шифокор.
Қайд этилишича, операция жараёни беш соат давом этган. Ҳозирда мазкур ҳолат Қўштепа тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда ўрганилиб, терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)