• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Яхши ходимга ёлчимадим”. Даврон Кабулов кийим дўкони ёпилгани ҳамда меҳмонхона бизнесини бошлагани ҳақида гапирди (видео)

    Шоумен Даврон Кабулов “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида “Космос” жамоасига нега машҳур аъзолар таклиф этилмагани ва унинг ишончини оқламаган инсонлар тезда гуруҳ таркибидан чиқарилиши ҳақида айтиб ўтди.

    — Гуруҳга келгунига қадар зўр бўлиб юрган одамга қанча куч сарфласангиз ҳам, меҳнатингиз кўзга ташланмайди. Чунки у алоҳида ижод қилиб юрган пайтида ҳам зўр бўлиб юрганди. Маъруф Носиров жамоаси қўшилмасидан аввал Instagramъда олти мингта обуначиси бор эди. Бугунги кунда уни 370 мингдан ортиқ обуначи кузатади. Дурдона Қурбонова “Миллион”га қабул қилинганда бор-йўғи тўрт мингта обуначиси бор эди. Буни тан оладими- йўқми билмайман, аммо уларнинг машҳурликка эришишида озми-кўпми, жамоанинг ҳам ҳиссаси бор. Лекин улар орасида “Йўқ, мен ўзим онамнинг қорнидан миллионта кузатувчи билан туғилганман”, деб чиқаётганлар ҳам бор. Менга мураббий сифатида тиришиб-тирмашадиган инсон билан ишлаш қизиқ. Қорни тўқ инсон овқат учун астойдил ҳаракат қилмайди, рейтинги бори 100 фоиз кучини жамоага сарфламайди, — дейди Даврон Кабулов. 

    “Космос” жамоасининг продюссери Даврон Кабулов қандай феъл-атворли инсонлар билан тил топишолмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — Аъзоликка қабул қилинган инсон минг иқтидорли бўлса-да, унинг ҳаёт тарзи ва феъл-атвори маъқул келмаса, у билан келажакни кўролмайман. Эрталабгача тентираб, айб-ишратини қиладиган инсонларни жамоага қўшилишини истамайман. Кайфият учун уйида озгина спиртли ичимлик ичадиган инсонни тўғри йўлга солиш мумкин. Аммо бу кўчага кириб кетиб бўлган ва ундан қайтишга хоҳиши бўлмаган инсондан воз кечиш керак. Чунки зарарли одатлар ҳам инфекцияга ўхшаб, атрофдагиларни ҳам заҳарлайди. У одамни машҳур бўлишига ҳисса қўшиб, кейин гуруҳдан кетса одамлар сизни айблаб юргандан кўра, тинчгина бошиданоқ уни “чопган” яхши, — дейди Даврон Кабулов. 

    Даврон Кабулов санъатдан ташқари, тадбиркорлик билан ҳам шуғулланади. У суҳбат давомида нега эркаклар кийим дўконини ёпгани ва янги очилган хусусий меҳмонхонаси ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @davron_kabulov

    — Ишлаб чиқаришни тўхтатганимиз йўқ, шунчаки ҳозирча эркаклар кийим дўкони ишламаяпти, холос. Бунинг асосий сабаби ишни юрита оладиган яхши менежерга ёлчимадик. Ўзим жисмонан ҳамма ишга улгурмайман. Битта менежернинг қўли “тормоз”, бошқаси эса ишни умуман юритолмади. Хуллас, ўзимизни ҳам, брендни ҳам қийнагандан кўра, ишни вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилдик. Маҳсулотлар ишлаб чиқариляпти ва асосан онлайн савдо орқали мижозларга етказиб бериляпти. Бундан ташқари, жамоамиз учун катта офис керак эди. Айни кунда концерт тайёргарликлари дўкон биносида бўляпти. Узоқ йиллар давомида жаҳон талабларига жавоб берадиган хусусий меҳмонхона қурдим. Даромадимни унга сарфлаганим учун ҳам у узоқ вақт давомида қурилди. Ҳозирча бизнесдаги бор эътиборимни унга қаратяпман, — дейди Даврон Кабулов.

    25.09.2023, 18:53   Изоҳ (0)   25370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тошкентда 2-3 минг долларга уй оладиган даврда отам 140 минг доллар қарзга ботган” — касаллик сабаб футболдан четлашган, энг юқори балл билан талаба бўлган Даврон...

    22.06.2023, 18:57

    “Опа Россияга бориб томоша кўрсатди” — Даврон Кабулов танқидга учраган концерт ва “РУВД”га тушадиган йигитлардан воз кечиши ҳақида гапирди (видео)

    18.09.2023, 21:55

    “Миллион”нинг Россиядаги концертида очиқ кийимда саҳнага чиққан Нилуфар Ҳамидова “Ўзбекконцерт” томонидан огоҳлантирилди 

    25.09.2023, 17:01

    Оғир дарддан рақс ёрдамида халос бўлган, бувисининг орзусини рўёбга чиқарган ва тахаллуси билан танилган Дилноза Сафарова 36 ёшда (фото, видео)

    25.09.2023, 10:56

    Instagram: Луиза Расулова Истанбулдан уй олди, Юлдуз Усмонованинг мум ҳайкали очилди, Райҳоннинг “Ҳумо арена”даги концерти қолдирилди

    24.09.2023, 22:25

    Болливуд юлдузи Карина Капур 43 ёшда: Оиласидаги қаршиликларга қарамай, орзусига эришган актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли

    22.09.2023, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.