“Ўзбекистон темир йўллари” холдингга айлантирилади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, муаммолардан келиб чиқиб, давлат раҳбари соҳа олдида турган устувор вазифаларни белгилаб берди. “Ўзбекистон темир йўллари”ни холдингга айлантириб, тизимда замонавий бошқарувни жорий қилиш, жумладан, инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш хизматлари ҳамда вокзаллар бошқарувини бир-биридан ажратиб, алоҳида корхоналар ташкил қилиш бўйича билдирилган таклифлар маъқулланди.
Вагонлар паркини янгилашга мўлжалланган кредит ва компенсация ажратиш механизмларини жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Изоҳ (0)