Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар юлдузи, британиялик актриса Эмма Уотсон Оксфорд университетининг ёзувчилик маҳорати курсига ўқишга кирди, деб ёзади “Корреспондент.нет”.
Қайд этилишича, актриса магистр даражасини сиртдан ўқиб, олади. Унинг ўқиши икки йил давом этади. Таълим жараёни маърузалардан ташқари тадқиқот стажировкасини ҳам ўз ичига олади.
Эмма Уотсон бир нечта дарс машғулотида иштирок этади. Бироқ асосий билимларни у онлайн олади.
“Ушбу курс ёши катта талабалар, шунингдек, ишлайдиганларга мослаштирилган. Шунинг учун Эмма ўз кун тартибида ўқиш учун вақт топа олади”, — дейди актрисанинг яқинларидан бири.
Шунингдек, университет ходимлари актриса дарсларга бир нечта тан соқчиси билан бирга келиши ҳақида огоҳлантирилди.
Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган мода ҳафталигида Чад Майкл Бусто исмли мухлис актрисанинг гримхонасига бостириб киришга уринганидан сўнг Эмма тан соқчилар ёллашга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)