Туркиянинг Дюзже шаҳрида яшовчи 68 ёшли эркак ўзининг шаръий никоҳидаги ўзбекистонлик аёлни ваҳшийларча ўлдирди. Бу ҳақда Son dakika турк нашри хабар берди.
Қайд этилишича, қотилликка ўзаро тортишув сабаб бўлган. А.Г. исмли шахс Барно Одиловани уни алдаганликда айблаган ва бўғизлаб ўлдирган. Шундан сўнг, қотил воқеа жойини тарк этиб, полиция бўлимига борган ва жиноятига иқрор бўлган.
Ҳодиса кечки пайт шаҳар марказидаги Орҳангази тумани 502-кўчасида содир бўлган.
Одилованинг жасади прокурор текширувидан сўнг, Дюзже давлат касалхонаси ўликхонасига олиб кетилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Аввал Истанбулнинг Бахчелиевлер туманида 60 ёшли эркак 40 ёшли ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини майдалаб, музлаткичга қўйгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)