STADA компанияси ўтказган тадқиқот-сўровга кўра, европаликлар орасида энг катта ташвиш — саратон касаллиги ҳисобланиб, 79 фоиз иштирокчи уни энг кўп қўрқадиган учта касалликлар қаторига киритган. Ўзбекистонда респондентларнинг 20 фоизи саратон касаллигини қайд этган.
Ўзбекистон фуқаролари Европа ва Қозоғистоннинг ўртача аҳолисига қараганда, неврологик касалликлардан кўпроқ хавотирга тушишини таъкидлаган: респондентларнинг 23 фоизи Паркинсон касаллиги, 22 фоизи деменцияни қайд этган.
Умуман олганда, STADA Health Report 2023 маълумотлари шуни кўрсатадики, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида Европанинг аксарият мамлакатларига хос бўлган ўхшаш тенденцияларни кузатмоқда.
Маълумот учун, STADA компанияси сурункали касалликларга муносабат, психологик саломатлик, уруш ва инқироз оқибатлари, умумий соғлиқ каби масалаларни ўз ичига олган тадқиқот-сўров натижаларини эълон қилди. Сўровномада 2000 нафар ўзбекистонлик иштирок этган.
Изоҳ (0)