Наманган вилоятининг Чуст туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
![](https://manager.daryo.uz/static/2023/%D0%90%D0%B7%D0%B8%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA/photo_2023-09-20_09-28-28.jpg?_t=1695305368)
Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати
Вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумотларига кўра, Наманган—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси ҳайдовчиси эҳтиётсизлик натижасида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Damas ҳамда Labo автомашиналари билан тўқнашган.
Damas ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчиси ҳодиса оқибатида олинган тан жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган. Йўловчиларнинг бари аёллар эканлиги айтилмоқда.
![](https://manager.daryo.uz/static/2023/%D0%90%D0%B7%D0%B8%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA/photo_2023-09-20_10-04-47%20(2).jpg?_t=1695305368)
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)