CNN телебошловчиси Ричард Квест Самарқандга келади. Бу ҳақда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов хабар берди.
Комил Алламжонов АҚШга ташриф давомида CNN телеканалига ҳам кириб, янгиликлар тайёрлаш жараёни ва CNN иш услублари билан яқиндан танишган. Таниқли телебошловчи Ричард Квест билан ҳам учрашган.
“АҚШга ташриф давомида биз CNN телеканалига ҳам кириб, янгиликлар тайёрлаш жараёни ва CNN иш услублари билан яқиндан танишдик. Умуман, ўзаро ҳамкорликда қилинаётган ишлар, янги лойиҳаларни муҳокама қилдик. Таниқли телебошловчи Ричард Квест билан ҳам танишганимдан хурсанд бўлдим. У яқинда Самарқандга келишини ва туризм соҳасида ўтадиган йирик халқаро тадбирда модераторлик қилишини айтди. Қисқа қилиб айтганда, АҚШга бизнинг сафаримиз жуда сермазмун ва самарали бўлди”, — дейди Комил Алламжонов.
Изоҳ (0)