Тошкентда автобуслар бир кунда қанча даромад қилгани очиқланди
Тошкент шаҳрида 19 сентябрь куни автобуслар қанча даромад қилгани очиқланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 19 сентябрь куни ҳолатига 167 та автобус йўналишлари ҳаракатланган. Шу куни жами 920 233 минг йўловчи ташилган, 21 минг 325 марта қатновлар амалга оширилган. Оралиқ интервал эса 8-10 дақиқани ташкил этган. Бу орқали эса 1 069 128,0 минг сўм даромад қилинган.
15 сентябрь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти автобусларда ташилган йўловчилар сони 900 000 дан зиёдни ташкил этганди. Шаҳарда жамоат транспорти хизматлар сифатини талаб даражасига кўтариш мақсадида асосий магистрал кўчаларда автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган. Умумий узунлиги 44 км бўлган ушбу йўлаклар орқали бир кунда 16 мингта автобус қатновлари амалга оширилиб, 600 минг йўловчи ташилмоқда.
Изоҳ (0)