“Ан-Насср” жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида “Персеполис”га қарши баҳс учун Теҳронга етиб борди.
Аэропортда “Персеполис” вакиллари Криштиану Роналдуга гилам совға қилди.
Аввалроқ, “Персеполис” президенти Ризо Дарвиш Роналду ва “Ан-Насср”нинг бошқа футболчиларига мамлакатда фойдаланиш учун чексиз интернети бор SIM-карталар берилиши ҳақида гапирганди.
“Мен Irancell (йирик мобил алоқа оператори) бош директори билан гаплашдим ва унга футболчилар Эронга келганидан то чиқиб кетгунларига қадар чексиз интернет билан таъминлашни хоҳлаётганимизни айтдим”, — дейди Дарвиш.
Эслатиб ўтамиз, Эронда глобал интернетга кириш иложсиз. Мамлакатдаги ўн минглаб веб-сайтлар блоклангани сабабли ишламайди.
“Персеполис” ҳамда “Ан-Насср” ўртасидаги учрашув 19 сентябрь куни 23:00 да старт олади.
Изоҳ (0)