• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Песков Пригожин авиаҳалокати бўйича тергов қандай кетаётганини айтди

    Кремль “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг ўлими бўйича тергов секин кетаётганини рад этди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.

    Фото: Reuters
    “Бу мураккаб тергов, мураккаб воқеа. Тергов давом этмоқда, шунинг учун қандайдир изоҳ беришга ҳали эрта”, — деди Песков.

    23 август куни кечқурун Евгений Пригожиннинг самолёти Тверь вилоятида қулаб тушди, бортдаги барча 10 киши ҳалок бўлди. Росавиация хабарига кўра, бортда бошқалар қаторида Пригожиннинг ўзи ва “Вагнер” қўмондони Дмитрий Уткин ҳам бўлган. 

    Тергов қўмитаси ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 263-моддаси) бўйича жиноий иш қўзғатган. Пригожиннинг ўлими Росия Тергов қўмитаси томонидан 27 август куни тасдиқланган. Самолёт ҳалокати сабаблари ҳақида расман хабар берилмаган.

    Норасмий версиялар орасида энг кенг тарқалгани бортдаги портлашдир. Ғарб оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Пригожиннинг бизнес самолётига бомба ўрнатилган ва буйруқ шахсан Владимир Путин томонидан берилган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинади. Кремль бу версияни “мутлақ ёлғон” деб атаган. Шу билан бирга, Песков авиаҳалокатнинг асосий версияларидан бири “қасддан жиноят” деб баҳоланишини айтган.

    Пригожиннинг дафн маросими ҳарбий эҳтиромларсиз ўтди 

    23 август куни авиаҳалокатда вафот этган “Вагнер” асосчисининг дафн маросими 29 август куни Санкт-Петербургдаги Порохов қабристонида бўлиб ўтди. Маросим ёпиқ форматда ўтказилди. 

    “Вагнер” ёлланма аскарлари ва Пригожиннинг бошқа тарафдорлари дафн маросимига таклиф қилинмаган — ОАВ хабарларига кўра, маросимда фақат унинг яқинлари иштирок этган. “Вагнер” ХҲК раҳбарини дафн этиш пайтида ҳарбий одатларга ҳам риоя қилинмаган, аслида эса, президент фармонига кўра, Россия Қаҳрамони унвонига эга бўлган одамларнинг дафн маросими тегишли жараёнлар билан ўтиши керак. 

    Авиаҳалокат “Вагнер” исёнидан икки ой ўтиб юз берди 

    Евгений Пригожинга тегишли бизнес-жет Москвадан Санкт-Петербургга кетаётганда Тверь вилоятида ҳалокатга учради. Самолёт бортида уч нафар экипаж аъзоси ва етти нафар йўловчи, жумладан Пригожиннинг ўзи ва ХҲК асосчиларидан бири Дмитрий Уткин бўлган. 

    Оммавий ахборот воситаларида самолёт қулаши сабабларининг версиялари орасида бортда бомба портлаши ва зенит-ракета билан уриб туширилиши бор.

    Аксарият сиёсий таҳлилчилар Россияда воқеадан роппа-роса икки ой олдин ҳарбий исён уюштирган Пригожиннинг ўлимига махсус хизматлар алоқадор деб ҳисоблаяпти.

    15.09.2023, 17:55   Изоҳ (0)   9987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кремлнинг ўз рақибларини ўлдириш одати бор — Оқ уй Пригожин ўлими ҳақида

    30.08.2023, 16:48

    Пригожиннинг “васияти” тафсилотлари пайдо бўлди: “Вагнер”ни ким бошқаради?

    07.09.2023, 21:25

    “Путин Пригожинни ўлдирди, бизда шундай маълумотлар бор” — Зеленский

    08.09.2023, 17:32

    Қизларига деярли ҳеч нарса қолмади: Пригожиннинг мол-мулкига ким эгалик қилди?

    10.09.2023, 17:25

    Пригожин самолётини портлатиш учун қўлланиши мумкин бўлган схема очиқланди

    11.09.2023, 18:35

    “Ҳамма бирдек ‘Бариня’га рақс тушиши керак”. Путин Украина билан музокара ўтказиш имкониятига изоҳ берди

    15.09.2023, 17:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.