Бегисбай Темирбаев Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тайинлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раисининг маданият соҳаси ходимлари вакиллари билан учрашувида маълум қилинган.
Багисбай Темирбаев мазкур тайинловга қадар “Айқулаш” қорақалпоқ миллий фолклор ансамбли директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, август охирларида Элмурод Турсунов Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири этиб тайинланганди. Сентябрь бошларида эса Жўқорғи Кенгес раиси Чимбой туманида бир қатор раҳбарларни ишдан олиш бўйича топшириқ берган эди.
Изоҳ (0)