Божхонадан ноқонуний олиб ўтилаётган вақтда ушлаб қолинган 15 турдаги 450 миллион 990 минг сўмлик товар моддий бойликлар йўқ қилинди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га маълум қилди.
Айтилишича, мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарга жарима жазоси тайинланган ҳамда ашёвий далил сифатида олиб қўйилган товар моддий бойликлар йўқ қилиниши белгиланган.
Тадбирда турли хил ёзувдаги сопли, ғилофли, очилиб-ёпиладиган 14 хил пичоқ ва таёқсимон металлдан ишланган ўзи чиқадиган мослама, яъни дубинкалар тегишли тартибда йўқ қилинган.
Изоҳ (0)