• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ким Чен Ин Россияда. КХДР раҳбарининг 4 йил деганда хорижга илк сафари ҳақида нималар маълум?

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияга келди. У ўтирган зирҳли поезд 12 сентябрь куни эрталаб Приморск ўлкасига етиб келди. Поезд тасвирлари “Россия 1” телеканали томонидан эълон қилинди, хусусан, поезд Россия Федерацияси ва КХДР чегарасидаги “Хасан” станциясини “мутлақ махфийлик муҳитида” кесиб ўтгани алоҳида таъкидланган.

    Ким Чен Ин Пхеньян ни тарк этишидан аввалги сурат
    Фото: KCNA

    Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “Интерфакс”га Ким Чен Ин аллақачон Россияда эканини тасдиқлади.

    Ким Чен Ин зирҳли поездда Пхеньян дан йўлга чиқди. Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) Шимолий Корея пойтахтидаги вокзалда Ким Чен Ин билан тантанали хайрлашув маросими суратларини тарқатди. 10 сентябрь куни олинган суратларда, хусусан, ҳарбийларнинг бир қанча бўлинмалари, парад экипажлари акс этган.

    Фото: KCNA
    Фото: KCNA

    Бу Ким Чен Иннинг коронавирус пандемиясидан кейин Шимолий Кореядан ташқарига оммага маълум биринчи сафаридир. 2020 йил баҳорида пандемия бошланганидан буён КХДР ўз чегараларини бутунлай ёпди. КХДР расмийлари чет эллик мутахассислар мамлакатга инфекция олиб киришидан қўрқиб, Cоvах дастури доирасида бепул ковид вакциналарини қабул қилишдан бош тортди. 2022 йилнинг майигача КХДР бирорта касалланиш ҳолати ҳақида хабар бермади, шунга қарамай, кейинроқ коронавирус эпидемияси жорий қилинди. Ўша йилнинг август ойида Ким Чен Ин мамлакатда коронавирус устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди. Бироқ ковид туфайли киритилган кириш-чиқиш чекловлари амал қилишда давом этди. Ҳаво қатновига қўйилган тақиқ яқинда бекор қилинди; дастлабки рейслардан бири 12 сентябрь куни Владивостокка жўнаб кетди. AP ёзишича, Шимолий Корея делегациясининг бир қисми шу рейс орқали Россияга юборилгани тахмин қилинмоқда.

    Ким Чен Ин айнан қаерга кетаётгани расман эълон қилинмаган. КХДР раҳбари Россияга ташриф буюрмоқчи бўлгани ҳақида аввалдан ОАВ хабар берганди. NYT манбалари Ким Чен Ин 10—13 сентябрь кунлари Владивостокда бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форумга келиши ва у ерда Россия президенти Владимир Путин ҳам бўлиши ҳақида айтишди. Бироқ на Россия, на Шимолий Корея расмийлари сафарнинг аниқ саналари ҳақида хабар берди.

    Ким Чен Ин ва Владимир Путин музокара ўтказади. Учрашувнинг аниқ қачон бўлиб ўтиши маълум қилинмаган. 12 сентябрь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков музокаралар “эртаси куни” бўлиб ўтишини айтди. Шу билан бирга, Песков икки давлат раҳбарлари “бирга-бир форматда мулоқот қилишини” ва Путин номидан Ким Чен Ин шарафига кечки зиёфат берилишини маълум қилди. Шунингдек, музокараларда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу иштирок этиши айтилди.

    Музокара мавзуларидан бири — КХДРдан Россияга қурол етказиб бериш бўлиши мумкин. Ғарб разведка хизматларига кўра, Россия ва Шимолий Корея Россия армияси Украинадаги урушда қўллаши мумкин бўлган қурол-яроғларни етказиб бериш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Июль ойида Шойгу КХДРга расмий ташриф билан борди. АҚШ разведкаси ушбу сафарни музокараларга тайёргарлик сифатида баҳолади. Қўшма Штатлар Шимолий Корея Россияга қурол етказиб беришга рози бўлса, янги санкциялар қўллашга тайёрлигини аллақачон маълум қилган. Хабарларга кўра, Шимолий Корея қурол эвазига Россиядан озиқ-овқат ва энергия ресурсларини олишга умид қилмоқда.

    12.09.2023, 14:36   Изоҳ (0)   30596
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким Чен Ин ва қизи КХДР ташкил топганининг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда иштирок этди (фото)

    09.09.2023, 11:47

    Ким Чен Ин поездда Россияга йўл олди. У Путин билан учрашади 

    11.09.2023, 17:05

    Санкт-Петербургда полиция биноси ёнида украинча шиор ёзилган дубулға топилди

    12.09.2023, 13:19

    “Россияга алоқаси йўқ”. Пашинян Арманистон нега Рим статутини ратификация қилаётганини тушунтирди

    12.09.2023, 12:50

    АҚШ Эроннинг 6 млрд долларлик активларини блокдан чиқаришни тасдиқлади

    12.09.2023, 12:18

    Каталония мустақиллиги учун 100 минг одам митингга чиқди 

    12.09.2023, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.