НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Европарламент аъзоларига мурожаат қилиб, Украинани қарши ҳужумда сўзсиз қўллаб-қувватлашга чақирди, деб ёзади Euronews.
“Ҳеч ким ҳеч қачон бу осон бўлади, деб айтмаган. Бу қонли, оғир ва қаттиқ ҳужум бўлиши аниқ эди”, — деди Столтенберг.
Унинг қўшимча қилишича, Украинани қўллаб-қувватлаш вариант эмас, балки зарурат.
Шунингдек, НАТО бош котиби скептикларни танқид қилди ва ҳарбий қарорларни Брюссел эмас, балки “ерда” жанг қилаётган украиналик қўмондонлар қабул қилиши кераклигини айтди.
“Биз бошланғич нуқтани эслашимиз керак: олдин Россия армияси кучлилиги бўйича дунёда иккинчи ўринда эди, ҳозир эса Россия армияси Украинада иккинчи. Ва бу жуда таъсирли”, — деди у.
Столтенбергнинг баёноти оммавий ахборот воситаларида АҚШ ва Европа расмийлари узоқ кутилган ва Ғарб ўқ-дорилари билан қўллаб-қувватланган қарши ҳужумнинг боришидан ҳафсаласи пир бўлгани ҳақидаги хабарлар фонида янгради.
Изоҳ (0)