АҚШ маъмурияти Украинага сўндирилган уранли снарядларни топшириш қарорини эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Politico газетаси манбаларга таяниб хабар берди.
Нашрга кўра, бундай снарядларни ҳарбий ёрдамнинг янги пакетига биринчи марта киритиш тўғрисидаги қарор “бир ойлик мунозаралардан сўнг” қабул қилинган.
Аввалроқ Reuters хабар қилганидек, бу снарядлар яқин ҳафталарда Украинага етиб келадиган Abrams танклари учун мўлжалланган.
Сўндирилган уранли снарядлар танкларнинг зирҳларини ёриб ўтиш учун мўлжалланган, чунки уран ядроси снаряднинг зирҳни тешиб ўтиш хусусиятларини оширади.
Изоҳ (0)