Ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов фаолиятини “Персеполис”да давом эттириши мумкин.
Эроннинг Borna News сайти хабар беришича, ҳозирда эркин агент бўлиб турган Машарипов агентлари орқали “Персеполис”га ўтмоқчилигини маълум қилган.
Жалолиддин Теҳрон клуби билан йилига 500 минг долларлик шартнома имзолашга ҳам тайёр.
Маълумот учун, ўзбекистонлик футболчи август ойида “Ан-Насср”ни эркин агент сифатида тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, “Персеполис” клуби ОЧЛда “Ан-Насср” билан бир гуруҳдан жой олган.
Изоҳ (0)