Варшаванинг Шопена аэропортидан граната ва тўртта патрон олиб кетаётган эркак туфайли 400 га яқин одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда RMF 24 хабар берди.
Душанба куни маҳаллий вақт билан соат 15:05 атрофида Украинадан Дубайга кетаётган Жанубий Африка Республикасининг 41 ёшли фуқаросининг қўл юкини кўздан кечириш чоғида 5,56 миллиметр калибрли тўртта патрон топилган.
Шу асосда йўловчининг рўйхатдан ўтган юки кўздан кечирилиб, ичидан граната аниқланган. Ҳодиса муносабати билан навбатчи аэропорт транспорт ҳаракатини тўхтатиш ва жўнаб кетиш терминалини эвакуация қилишга қарор қилган. Маҳаллий вақт билан соат 16:00 га келиб вазият нормал ҳолатга қайтган.
Жанубий Африка Республикаси фуқароси чегарачилар томонидан ҳибсга олинган, сешанба куни у судга топширилиши керак.
Изоҳ (0)