• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўғлимни ўзим заҳарлаган эканман” — “Док-1 Макс”дан вафот этган боланинг онаси

    Ўзбекистонда 65 нафар бола ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича суд иши бошлангани хабар берилганди. Мазкур суд мажлисларида сироп сабаб боласидан айрилган жабрланувчилар ҳам иштирок этмоқда. “Дарё” мухбири ана шундай жабрланувчиларни суҳбатга тортди.

    “Ўзбекистонга олиб кирилаётган дориларга ишонгандик…”

    Юлдузхон Холбоева.
    Фото: “Дарё”

    “Док-1 Макс” сиропидан заҳарланиб вафот этган 3,5 ёшли Шавкатжоннинг онаси Юлдузхон Холбоева Ўзбекистонга олиб кирилаётган дориларга ишонгани боис, дорихонадан “Док-1 Макс” сиропини олиб, ўғлига ичирганини, аммо эндиликда бундан афсусланаётганини айтмоқда.

    Ўғлим 2019 йил туғилган эди. Томоғи оғригач, “Док-1 Макс” сиропини бердик. Дори ичганидан сўнг 2-3 кун ўтиб, болам қайд қила бошлади. Поликлиникага олиб бордик. У ердан йўлланма билан шаҳар болалар шифохонасига юборишди. Шаҳар шифохонасида ҳам аниқ касаллигини айтишолмади. Шундан сўнг Нукус шаҳридаги Шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига ётдик. У ерда боламнинг икки буйраги ишламаётганини айтишди. Ўғлим сиймай қўйди. Уч кундан сўнг у комага тушиб қолди. Бир ой 20 кун комада ётди. 2022 йилнинг 12 декабрь куни эса вафот этди, — дейди “Док-1 Макс” сиропидан вафот этган Шавкатжоннинг онаси Юлдузхон Холбоева.

    Унинг айтишича, боласи вафот этгач Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари у билан суҳбатлашиб, ўғлига нима дори берганини сўраган.

    Вазирликдан бизга телефон қилишиб, қандай дори бергандинг деб сўрашди. “Док-1 Макс” сиропини берганимни айтганимда, демак ўлим шу доридан экан дейишди. Биз шундан сўнг прокуратурага мурожаат қилдик, — дейди онаизор.

    Юлдузхон Холбоева бугунги кунда ҳеч қандай дорига ишонмаётганини, Ўзбекистонга кириб келган дорини ўғлига ичиришда масъулларга ишонганини таъкидламоқда.

    “Ўғлимни ўзим заҳарлаган эканман”

    Бўтакўз Жумағалиева.
    Фото: “Дарё”

    Сироп сабаб 3,5 ёшли ўғлидан жудо бўлган Бўтакўз Жумағалиева ўғли қайсарлик қилиб, дорини ичмайман деса-да, мажбурлаб ичирганини, боласини ўзи заҳарлаб қўйганини айтмоқда.

    3,5 ёшли ўғлим Озодбек 2022 йилнинг 25-октябрь куни касал бўлиб қолди. Ўғлимнинг боғчасидагилар телефон қилиб, унинг мазаси бўлмаётганини айтишди. Уни олиб кетинг дейишди. Бориб, олиб кетдик. Уйга боргач, ўғлим овқат ҳам емай қўйди. Бундан олдинроқ ўғлимга “Док-1 Макс” сиропини бергандим. Ўғлим ўшанда ичмайман деб, қайсарлик қилиб, қочганди. Мен эса ич деб, мажбурлаб ичиргандим. Афсус, ўшанда ўзим уни заҳарлаган эканман, — дейди Бўтакўз Жумағалиева.

    Онаизорнинг айтишича, шундан сўнг ўғлини Нукус шаҳридаги шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борган.

    Шифокор аввалига ўғлингизга коронавирус юққан деди. Ўғлим беш кундан сўнг комага тушиб қолди. Шу беш кун давомида 18 марта диализ олди. Ўғлимнинг комада ётиши 20 кун давом этди. Шундан сўнг болангиз ўлди дейишди, — дейди марҳум Озодбекнинг онаси.

    Бўтакўз Жумағалиеванинг айтишича, Озодбекнинг акаси уни изламоқда.

    Ўғлим 7 сентябрь куни 4 ёшга тўларди. Айбдорларнинг болалари ҳам шу дорини ичиб, заҳарланиб ўлишганида улар ота-оналар қанчалик қийналаётганини билишган, тушунишган бўларди. Катта ўғлим ҳам тушкунликка тушиб қолган. Укам қаерда деб қайта-қайта сўрайди. У жуда тушкунликда. Кўникаяпмиз, лекин барибир онани боласидан айирмаслик керак экан. Суддан айбдорларга адолатли жазо тайинланишини сўрайман, — дейди онаизор.

    Қорақалпоғистонлик 4 ёшли Муҳаммед ҳам шу сироп сабаб, вафот этган 65 нафар болаларнинг бири ҳисобланади.

    Элвира Хўжамуратова.
    Фото: “Дарё”
    Муҳаммед исмли ўғлим 2019 йил 15 июлда туғилганди. Жуда соғлом, соғлиғида ҳеч қандай муаммоси йўқ эди. Томоғи оғригач, амбронол сиропини ичирдим. Уч кун шу сиропни ичди. Шунга қарамай гриппи кучайиб кетди. Шундан сўнг ўзимизнинг туманимиздаги тез ёрдамга олиб бордим. У ерда уч кун ётдик. Учинчи куни болам сиймай қолгач, Нукус шаҳридаги Шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига йўлланма билан бордик. У ерда текшириб кўришиб, буйраги ишламаяпти дейишди. Ўғлимни жонлантириш бўлимига ётқизишди. Коронавируснинг бир тури, кўпчилик келишяпти дейишди. Кўп ўтмай ўғлим комага тушиб қолди. 21 декабрь куни ўғлингиз вафот этди дейишди, — дейди боланинг онаси Элвира Хўжамуратова.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика суд тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари хулосаларига кўра, “Док-1 Макс” ва “Амбронол” (сироп) дори воситаларини истеъмол қилган 65 нафар бола ўлимига мазкур дори воситалари таркибидаги этиленгликол ва диэтиленгликол ёт моддаларидан заҳарланиш сабаб бўлган. Доридан заҳарланган болаларда ўткир буйрак етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги келиб чиққан.

    Суднинг дастлабки мажлисларида сўз олган судланувчиларнинг қайд этилишича, “Док-1 Макс” сиропи Ўзбекистонга дастлаб 2012 йил олиб кирилган. 2021 йил 22-октябрь куни “Док-1 Макс” сиропини рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг муддатини узайтириш учун Давлат марказига ариза топширилган. Ҳужжатларда сиропни ишлаб чиқарувчи Marion Biotech Pvt.Ltd компаниясининг GMP сертификати муддати 2021 йил 24-октябрь куни тугаши кўрсатилган бўлган.

    28.08.2023, 16:58   Изоҳ (0)   11864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Сичқонларда ҳам ўлим кузатилганди”. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари “Док-1 Макс” бўйича судда сўз олди

    23.08.2023, 23:00

    “Ким сизга дорига заҳар қўшаётгани ҳақида хабар беради?” “Док-1 Макс” судида “ташқари”даги судланувчи “ичкари”даги судланувчини саволга тутди

    25.08.2023, 20:55

    Фуқаро жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб этилгач, гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин эмас: “Док-1 Макс” ишидаги судда адвокат тергов органи хато қилганини

    25.08.2023, 21:37

    “Док-1 Макс” қонуний ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтганда ҳам ундаги заҳарли моддаларни аниқлаб бўлмас эди” — судланувчи

    27.08.2023, 18:00

    “Ўқитувчининг обрўси ошса, мактабнинг обрўси ошади, илмнинг, таълим-тарбиянинг қадри кўтарилади” — Шавкат Мирзиёев

    28.08.2023, 16:39

    Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошди 

    28.08.2023, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Зеленскийга музокараларда Украина ҳудудини муҳокама қилмасликка ваъда берди

    Дунё | 14 август, 15:20

    Россия ядровий каллак ташувчи қанотли ракетани синовдан ўтказади

    Дунё | 14 август, 15:05

    Ўзбекистон нега АҚШдан пахта импорт қилмоқчи?

    Ўзбекистон | 14 август, 14:58

    Австрияда жарроҳ 12 ёшли қизига бемор бош суягини тештирди

    Дунё | 14 август, 14:40

    Тошкентда бўлиб ўтадиган концертларга кириш қанчага тушади?

    Маданият | 14 август, 14:25

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    Дунё | 14 август, 14:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.