Польша бош вазири Матеуш Моравецкининг айтишича, 2024 йилда мамлакат бюджетидан ҳарбий харажатлар – армияни молиялаштириш ва давлат чегарасини мустаҳкамлаш учун 158 миллиард злотийдан кўпроқ (38,1 млрд доллар) ажратилади. Бу 2023 йилга нисбатан 15,2 фоизга кўп ҳисобланади.
“Кўп инқирозларга қарамай, биз бу йил учун маблағ топдик. Бутун бюджетнинг ҳолатига назар ташлайдиган бўлсак, мен учта асосий устунга эътибор қаратган бўлардим. Биринчиси, кенг маънодаги жисмоний хавфсизлик, чегараларимиз хавфсизлиги ва армиямизни молиялаштириш”, — деди Моравецки.
Июль ойи бошида “Вагнер” ёлланма аскарларининг Беларусга кўчирилиши муносабати билан Польша чегарага 1000 нафар аскар ва 200 га яқин техникани жўнатишга қарор қилганди. Кейин чегарадаги аскарлар сони 2 мингга етказилди. Польша ҳукумати чегарада янги бўлинмалар ва ҳарбий қисмларнинг ташкил этилишини эълон қилди.
Изоҳ (0)