Ҳиндистонда Аижал тоғлари яқинидаги Мизорам штатида қурилаётган темирйўл кўпригининг қулаши оқибатида 17 нафар ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, DW хабар берди.
“Бугун Аижал яқинидаги Сайрангда устидан темирйўл ўтказилаётган кўприк қулаб тушди. Камида 17 ишчи ҳалок бўлди: қутқарув ишлари давом этмоқда”, — деди штат бош вазири.
Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин, чунки вайроналар остидан ҳали жасадларнинг ҳаммаси топилмаган.
Кўприк қулаган вақтда қурилиш майдонида 35-40 киши бўлган.
Ҳодиса сабаблари ҳақида хабар берилмаган. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг офиси ҳалок бўлганларнинг қариндошларига 200 минг рупий (2 200 евро) ва жабрланганларга 50 минг рупий (550 евро) тўлашга ваъда берди.
Under construction railway over bridge at Sairang, near Aizawl collapsed today; atleast 17 workers died: Rescue under progress.
— Zoramthanga (@ZoramthangaCM) August 23, 2023
Deeply saddened and affected by this tragedy. I extend my deepest condolences to all the bereaved families and wishing a speedy recovery to the… pic.twitter.com/IbmjtHSPT7
Аввалроқ Ҳиндистоннинг Ҳимачал-Прадеш штатида кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида 41 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)