Америка Қўшма Штатларининг истеъфодаги генерал-лейтенанти Бен Ходжес ядро уруши хавфини жиддий қабул қилиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда у “Ligа.net” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз ядро уруши таҳдидини жиддий қабул қилишимиз керак. Россияда минглаб ядро каллаклари бор ва уларга қанча бегуноҳ одамлар ҳалок бўлишининг фарқи йўқ. Лекин, менимча, ядро уруши бошланиши жуда даргумон”, — деди у.
Ходжеснинг қўшимча қилишича, ядровий фалокат юз берган тақдирда, Россия бундан наф кўрмайди.
“Агар улар ядровий қурол ишлатса, ижобий натижа нолга тенг бўлади”, — деди генерал.
Унинг сўзларига кўра, Россия фақат ядро қуроли билан таҳдид қилишдан наф кўради. Бироқ бу Москва учун жуда хавфли, чунки у БМТ аъзоси бўла туриб, ядро қуроли билан қўрқитмоқда. Бу эса масъулиятсизлик, дейди Ходжес.
Изоҳ (0)