Сурхондарё вилоятига Хитойдан янги автобуслар олиб келиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Унга кўра, айни дамда Сурхондарё вилояти трансорт бошқармаси раҳбари Илҳом Ибрагимов вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи илғор тадбиркорлар билан биргаликда Хитой Халқ Республикасида вилоятга замонавий автобуслар олиб келиш бўйича қатор заводларнинг имкониятлари, улар томонидан таклиф этилаётган техникалар билан яқиндан танишмоқда.
Хусусан, тижорат транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи Yutong компанияси заводига ташриф чоғида ишлаб чиқариш жараёнлари, турли автобус моделлари ва уларнинг ўзига ҳос жиҳатлари яқиндан ўрганилиб, компания вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
Изоҳ (0)