НАТО Украинани ғалаба қозонгунга қадар қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг Норвегияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
“НАТО Украина урушда ғалаба қозонгунча қўллаб-қувватлайди”, — деди Столтенберг.
15 август куни НАТО бош котибининг шахсий идораси директори Стиан Йенссен Швециянинг “Верденс Ганг” газетасига берган интервьюсида Украина Россиянинг бир қисми сифатида тан олишдан бош тортган ҳудудларни беришга рози бўлса, НАТОга аъзо бўлиши мумкинлигини айтганди.
Столтенберг ўз сўзларини шарҳлар экан, “Унинг (Йенссеннинг) асосий фикри ва менинг асосий ишорам шуки, НАТО сиёсати ўзгаришсиз қолмоқда, биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз”, — деди. “Тинчлик шартларини украиналиклар белгилаши керак, НАТОнинг вазифаси украиналикларни қўллаб-қувватлашдир. Музокаралар учун шартлар қачон пайдо бўлиши ва музокаралар столида нима мақбул бўлишини фақат улар ҳал қилиши мумкин”, — дея қўшимча қилди Столтенберг.
Изоҳ (0)