АҚШдан Чилига учаётган йўловчи самолёти Панамага шошилинч қўнди. Бунга парвоз вақтида учувчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлди.
Латам авиакомпаниясига қарашли самолёт Майамидан Сантьягога учаётган бўлган. Соғлиғи ёмонлашган учувчининг ўрнини бошқа экипаж аъзоси эгаллаб, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун самолётни Tocumen халқаро аэропортига (Панама) қўндиришга муваффақ бўлди.
Авиакомпания вакилларининг сўзларига кўра, учувчининг ҳаётини сақлаб қолиш учун хавфсизлик протоколи бўйича барча зарур чоралар кўрилган. Шунга қарамай, учувчи вафот этди. Ўлим сабаби ҳозирча аниқланмаган.
Маълумотларга кўра, учувчи авиакомпанияда 25 йилдан бери ишлаб келаётган бўлган.
Июнь ойида Москвадан Наманганга учаётган самолёт зудлик билан Тошкентга қўнганди. Бунга ҳомиладор йўловчи аёлда туғуруқ жараёни бошлангани сабаб бўлган. Самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнганидан сўнг аёл тиббий муассасага олиб кетилган.
Изоҳ (0)