Жанубий Африкада COVID-19 нинг янги “Эрис” штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланди.
Бу ҳақда SABC News телеканали мамлакат соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб хабар берди. Ҳолат Гаутенг провинциясида қайд этилган. Беморнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Мазкур вазиятдан келиб чиқиб Жанубий Африка Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни эмланишга чақирди.
“Эрис” штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати жорий йилнинг 17 февралида қайд этилган. Унинг тарқалиши Хитой, АҚШ, Буюк Британия, Европа ва Осиёнинг баъзи мамлакатларида кузатилади. Янги штамм жами 51 мамлакатда топилган.
Изоҳ (0)