Видеоблогер Жек Сппигл эски Apple Watch’ни қайта ишлади, у яратган соат қувват олмаса ҳам ишлай олади. Жек ақлли соатни сотиб олишдан олдин унинг аксарият функцияларидан фойдаланмаслигини билди. Жек шуларни ўйлаб, эски соатнинг ишлаш механизмини ўзгартирди.
Видеоблогер эскирган гаджетни сотиб олишга, соатдан барча электроникани олиб, механик қисмларини ажратишга ва уни оддий стрелкаларга алмаштиришга қарор қилди. Машаққатли меҳнат ва бир нечта тажрибалар натижасида қувват олмасдан ишлайдиган замонавий қурилма яратилди, унда ҳеч қандай ортиқча нарса йўқ.
“Охирги уч ой давомида мен тўлиқ ишлайдиган механик Apple Watch соатларини яратдим”, — дейди муҳандис.
Жек ўзининг “ихтиросини” сотмайди, бироқ у Instructables платформасида хоҳловчиларга гаджетни йиғиш бўйича кўрсатмаларини гапириб беради.
Изоҳ (0)