Голливуднинг машҳур жуфтлиги Анжелина Жоли ва Бред Питт ети йиллик можаролардан сўнг ажрашди. Актёрларнинг вино заводи иши бўйича суд жараёни якунланди.
Chateau Miraval вино заводи туфайли жуфтликнинг ўртасида келишмовчилик юзага келди, бундай бўлмаганида, иш тезроқ якунланган бўларди. Гап шундаки, Бред вино заводини жуда яхши кўрарди ва Анжелина эса спиртли ичимликлар бизнеси билан шуғулланишни истамади ва шунинг учун ўзининг 164 миллион долларлик улушини сотишга қарор қилди. Хабар қилинишича, актёр вино заводини тўлиқ назорат қилиш учун 250 миллион доллар ажратади.
“Улар ушбу суд жараёнига, шу жумладан, васийлик учун курашга жуда кўп пул сарфлади ва охир-оқибат Анжелина кўп нарсадан маҳрум бўлиши мумкин эди, шунинг учун бу унинг йўқотишларини камайтиришнинг оқилона йўли бўлди. Бу Бред учун катта ютуқ”, — дейилади манбада.
Маълумот учун, 2019 йилда Анжелина Жоли ва Бред Питт расман ажрашган эди. Собиқ жуфтликнинг олти нафар фарзанди бор. Улар фарзандлари Маддокс, Пакс Тен ва Захарани асраб олган. Шайло, эгизаклар Нокс ва Вивиэн эса жуфтликнинг ўз фарзанди ҳисобланади. “Мен Бред Питт билан оилам фаровонлиги учун ажрашдим. Бу тўғри қарор эди. Бугунги кунгача болаларимнинг тинч ҳаёт кечиришига эътибор қаратмоқдаман”, — дейди актриса.
Изоҳ (0)