Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар ҳақида фикр билдирди.
Медведев Telegram каналида ёзишича, “урушни тугатиш истагини қоралаш қийин ва БМТ Низомидаги моддалар билан баҳслашиш ҳам ўринсиз, чунки суверенитетдан ташқари, халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ҳам мавжуд”.
Аммо Медведевнинг таъкидлашича, барча тинчлик таклифлари учта асосий шарт бажарилсагина, муваффақиятга эришиши мумкин:
- 1. Можаронинг ҳар икки томони иштирок этиши керак, лекин Жиддадаги йиғилишда Россия иштирок этмаган.
- 2. Тарихий контекстни ҳисобга олиш зарур: Украина мамлакати 1991 йилгача ҳеч қачон мавжуд бўлмаган. Бу Россия империясининг бир бўлаги.
- 3. Мавжуд воқеликни ҳисобга олган ҳолда: Украина яримпарчаланиш босқичида ва унинг ҳудудларининг бир қисми Россияга қайтди.
“Бу очиқ-ойдин ҳолатларни тан олишга тайёр воситачи муваффақиятга эришиши мумкин. Қолганлари эса йўқ. Бироқ, музокараларнинг ўзи ҳозирча керак эмас. Душман тиз чўкиб, раҳм-шафқат сўраши керак”, деб ёзди Медведев.
Изоҳ (0)