Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин аҳолидан интернетни тежашни сўради. Бу ҳақда “Курсив” хабар берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, республикада интернет жуда кўп ишлатилади, шунинг учун алоқа сифатини яхшилаш мақсадида одамлар трафикни тежаши керак. Қозоғистонликлар интернет сифатининг ёмонлашуви фонида уяли алоқа тарифлари нархи ошишидан шикоят қилмоқда. Вазир бу абонентлар сонининг ўсиши билан боғлиқлигини айтди.
Бундан ташқари, Багдат Мусин мобил интернет сув ва электр энергияси каби тугайдиган ресурс эканини, уни ҳам ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади.
“Қозоғистонликлар 15-20 гигабайт ахборот истеъмол қилишга ўрганиб қолган, ривожланган давлатлар эса 9,9 гигабайт. Келинг, тежаймиз. Мобил интернет қиммат эканини тушунайлик. Уйга келганингизда, Wi-Fi’га уланишингиз керак. Иқтисодий маданият бўлиши керак”, — деди Багдат Мусин.
Шу билан бирга, уяли алоқа тарифларининг ошиши ҳақида Мусин инфратузилмани яхшилаш учун операторларга қўшимча сармоя керак, деди. Шу учун ҳам операторлар абонентлар учун харажатларни оширишини билдирди.
Изоҳ (0)