Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов UFC Fight Night 224 мусобақасида навбатдаги жангини ўтказди.
Муродовга Америка вакили Брайан Барберена рақиблик қилди. Учала раундда ҳам Муродов фаоллик кўрсатди ва якунда ғолиб бўлди.
Шу тариқа Муродов UFC’даги олтинчи жангида ғалабани қўлга киритди.
Маълумот учун, Муродов UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Учинчи жангида Маҳмуд Эндю Санчесни нокаутга учратганди. Тўртинчи жангда Жералд Миршертга имкониятни бой берганди. Бундан аввалги жангда эса бразилиялик Каё Борральога мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)