Ромелу Лукаку Саудия Арабистонига боришни хоҳламайди ва “Ювентус”га ўтишни хоҳлайди.
Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, “Ал-Ҳилол” яна бир бор белгиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрмоқчи.
Ар-Риёд клуби варианти Лукакуни қизиқтирмаяпти ва ҳужумчи фаолиятини Европада давом эттирмоқчи.
Аввалроқ, Ромелу Турин клуби билан 3 йиллик шартнома ва йилига 8 миллион евро маош борасида келишувга эришгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)