Бугун, 22 июль куни соат 12:50 ларда Наманган вилояти Наманган шаҳар “Ғунча” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Шимолий Фарғона” каналига Damas русумли автомобиль тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан Наманган вилояти ФВБ қутқарув отряди ходимлари етиб бориб, махсус техника ёрдамида каналдан автомобилни олиб чиқаётган вақтда яна бир Damas автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетган.
Биринчи автомобиль салонида йўловчилар бўлмаган. Иккинчи автомобиль салонида 5 нафар йўловчи бўлган.
ФВВ қутқарувчилари дарҳол иккинчи автомобиль салонидан йўловчиларни қутқариб, ҳаётларини сақлаб қолган. Бир нафар фуқаро шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)