“Барселона”нинг “Ювентус”га қарши бўлиб ўтиши керак бўлган ўртоқлик ўйини бекор қилинди.
Каталонияликлар ўйинчиларнинг бир қисми вирусли гастроэнтерит билан оғриганлиги сабабли ўйин ўтказилмаслигини маълум қилди.
Жамоалар ўртасидаги учрашув 23 июль тонгида бўлиб ўтиши режалаштирилганди.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, 20 июль, пайшанба куни дастлаб “кўк-анорранглилар” ҳимоячиси Жюл Кундеда аломатлар кўринишни бошлаган. Шанба куни эрталаб эса бир неча футболчи ўзини ёмон ҳис қилган.
Изоҳ (0)